Amazon дунёни қайси усулда нақд пуллардан халос этмоқчи?
16 июнда Amazon компанияси Whole Foods Market соғлом овқатланиш дўконлари тармоғини компания қарзларини қўшиб ҳисоблаганда 13,7 млрд долларга харид қилиши маълум бўлди. АҚШда Whole Foods тармоғига 431 дўкон киради. Битимни 2017 йил иккинчи ярмида якунлаш режалаштирилмоқда.
20 йил ичида йирик электрон савдо тижоратини йўлга қўя олган Amazon ажойиб ишга қўл урмоқда. Компания оддий дўконлар очишга қарор қилди. Шу билан Amazon 3 хил усулдаги оффлайн-савдо шакли билан тажрибалар ўтказмоқда. Булар супермаркетлар, маҳсулотларни харидорнинг ўзи олиб кетувчи ва китоб дўконларидир. Уларнинг барчаси умумий жиҳатга эга. Amazon дўконлари, сайёрадаги барча дўконлардан фарқли равишда нақд пулларни қабул қилмайди.
Бу қоида, айниқса, Сиэттл шаҳридаги Amazon Go супермаркетида юксак даражада йўлга қўйилган. Унинг биргина фарқи, у ҳозирча, Amazon ходимларига хизмат кўрсатади. Унда камералар ва муқобил транспорт воситаларига ўхшаш қурилмалар тармоғига эга бўлиб, у мижозлардан дўконда олаётган маҳсулотлари учун автоматик тарзда пул олади. Унда кассирлар йўқ бўлиб, мижозлар шунчаки махсус иловани ишга туширишади, чиқаверишда турникетдан ўтар экан, тўлов амалга ошади. Ҳозирча, Amazon янги тизим билан айрим техник қийинчиликларга дуч келмоқда. Аммо, бу технология самарали бўлса, чакана савдо қоидаларии бутунлай ўзгариб кетиши мумкин.
AmazonBooks тармоғига 7та дўкон кириб, унда ҳам нақд пуллар қабул қилинмайди. Унда банк карточкаси ёки Amazon иловаси ёрдамида тўлаш мумкин. Amazon — фақатгина чакана савдо компанияси эмас, балки технологик компания бўлгани боис, унинг оффлайн дўконларида нақдиз тўлов амалга оширилиши ажабланарли эмас. Чакана савдо билан тажрибалар компаниянинг технологиялар ривожини тахмин қилишга уринишини акс эттиради. Бошқа йирик технологик компаниялар ҳам нақд пуллар борасида шундай ёндашувда.
Apple бош директори Тим Кук: «Биз нақд пулларнинг муомаладан чиқишида катализатор бўлишни хоҳлар эдик. Бизнинг фикримизча, истеъмолчига нақд пул унчалик ҳам ёқавермайи, деб ҳисоблаймиз» деган эди. Унинг компанияси 2014 йилда Apple Pay иловасини тақдим этди. Гарчи Apple ушбу технологияни ўз даромадининг асосий манбасига айлантира олмаган бўлса-да, компания Apple Pay иловасининг тўлов тизимини бутунлай ўзгартиришига ҳамон ишонмоқда. Alphabet ҳам айни мақсадда Google Wallet ва Android Pay иловаларини ишлаб чиқди.
Amazon ихтиёрида, ўз навбатида, 2007 йилда ишга туширилган ва тўловларни онлайн қайта ишловчи Amazon Pay иловаси бор. У фойдаланувчиларга Amazon.com сайтида сақланувчи маълумотлардан фойдаланган ҳолда бошқа сайтларда харидларни амалга оширишга имкон беради.
Банкноталар ва карталар
AmazonBooks дўконларида ҳам бошқа чакана савдо дўконлари каби нақд пулларни қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар бор. Пул маблағлари ҳисобланиши керак, уларнинг айланмаси назоратда бўлиши, уларни сақлаш ҳамда банкка юбориш талаб этилади. Буларнинг барчаси вақт талаб этади. Қолаверса, нақд пулларни ўғирлаш ҳам осон. Нақд пуллардан воз кечиш ва фақат банк карточкаларини қабул қилиш бизнес юритишнинг бу муаммоларига барҳам беради.
Шу билан бирга кредит карталари билан ўз муаммолари бор. Дунёнинг йирик чакана савдо компанияси WalMart кредит карточкалари билан тўловлар учун комиссион тўловлар билан жиддий курашиб, кредит карталарининг тўловлардаги йирик эмитентларини заифлаштириш имконини берувчи қатор усулларга эга бўлди. Хусусан, WalMart Visa компаниясига қарши 5 млрд долларлик монополияга қарши ариза билан мурожаат қилди ва CurrentC номли ўз тўлов тармоғини ишга тушириш учун чакана савдо қилувчилар консорциумини ташкил этди. У ўтган йили ишга туширилганига қарамай, муваффақиятсиз деб топилди ҳамда CurrentC JPMorgan Chase банкига сотилди. У бу технологияни Chase Pay тизимида қўлламоқчи.
Amazon ўзининг оффлайн дўконлари бўйича стратегиясини маълум қилмаган бўлса-да, рақамли тўловлар орқали 100 млрд доллардан ортиқ савдо қиладиган компания учун нақд пуллар унчалик ҳам зарур эмаслигини аниқ. Бироқ, Amazon Go компания учун ҳақиқий синов бўлиши шубҳасиз. Агар технологиялар иш берса, у йирикроқ маҳсулотлар дўконларида қўлланилиши мумкин. Ўшанда, Amazon озиқ-овқат сегментида ишлашнинг барча устунликларига эга бўлади.
Мавзуга оид
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
14:05 / 24.08.2024
Amazon ходими бир ярим йил деярли ишламай, 555 минг доллар маош олди
21:10 / 03.08.2024
АҚШ фонд бозорлари иш ўринлари камайиши туфайли қуламоқда
15:55 / 20.07.2024