Жаҳон | 16:10 / 17.06.2017
3583
1 дақиқада ўқилади

Ливия қирғоқларида 900 дан ортиқ муҳожир қутқариб қолинди

Фото: AP

Ливия соҳилни қўриқлаш хизмати Ўрта Ер денгизида Африка ва Осиёдан бўлган 900 дан ортиқ муҳожирни қутқариб қолди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги Ливия ҳарбий-денгиз кучлари вакилига асосан хабар берган.

"Аз-Завия (Триполидан ғарбда жойлашган) шаҳри соҳилни қўриқлаш хизмати жума куни эрталаб бортида 906 киши бўлган бешта қайиқ ва ёғоч кемани ушлади", - дея маълум қилди генерал Аюб Қоссим шанба куни.

Унинг қўшимча қилишича, қутқариб олинганлар орасида 25 бола ва 98 нафар аёл бор. Унинг сўзларига кўра, қайиқлардан бири тешилган бўлган, ёғоч кемада эса моторнинг ўзи бўлмаган.

Жорий йил бошидан бери Европага 77 мингдан ортиқ муҳожир ва қочқин келди. Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотига кўра, Ўр Ер денгизини кесиб ўтиш чоғида 1820 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид