15:52 / 17.06.2017
16512

Тошкентда аёл кишини уриб, талончилик қилган шахслар ушланди (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 23:50 ларда, Бегзод Турабаевич Исаров ва Сирожиддин Сайфиддин ўғли Наврузовлар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Гулноза Сулаймановани (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) олдига келиб, уни уриб нархи 1.000.000 сўмлик «General Mobile» русумли уяли телефон аппарати ва 290.000 сўм пулларини эгаллашган ва ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлишган вақтда, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Исаров ва Наврузовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Top