Жамият | 22:58 / 18.06.2017
9825
1 дақиқада ўқилади

Эркак "Москва-сити"даги осмонўпар бинога эҳтиёт мосламасиз кўтарилди

Полиция Москвадаги "Москва-сити" бизнес марказидаги осмонўпар бинолардан бирига кўтарилган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Москва шаҳри ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Аввалроқ ОАВда бир эркакнинг қўшимча эҳтиёт мосламасиз марказдаги "Евразия" биноси девори бўйлаб тепага кўтарилаётгани видеоси пайдо бўлганди.

Таъкидланишича, полиция ходимлари қўриқланувчи объект тартибини бузиб, ушбу бинога кўтарилган қоидабузарни ҳудудий ички ишлар бошқармасига етказишган.    

Полициянинг маълум қилишича, эркакка нисбатан маъмурий қоидабузарлик кодексининг "қўриқланувчи объектга киришга рухсат тартибини бузиш" моддаси бўйича маъмурий баённома тузилган. Бу қоидабузарлик учун кўзда тутилган максимал санкция 5 минг рубль миқдорида жарима солиш ва маъмурий қоидабузарликни амалга оширишда қўлланган ускунани мусодара қилишдан иборат.

Мавзуга оид