Жамият | 19:52 / 19.06.2017
10524
1 дақиқада ўқилади

Олмазорда бангихона аниқланди

2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Олмазор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда Александр Александрович Насакин ва Рустам Илҳомжонович Каримовлар «опий» гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш учун бангихона ташкил қилишганликлари аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Хонадонни кўздан кечириш давомида 0,52 грамм «опий» гиёҳванд моддаси, шприцлар ва гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун асбоб-ускуналар олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бундай воситаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Насакин ва Каримовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид