Жаҳон | 23:33 / 20.06.2017
6091
2 дақиқада ўқилади

Баҳрайнда исроиллик актёрлар иштирокидаги фильмлар тақиқланди

Фото: РИА Новости

Баҳрайн парламенти қонунга қиролликда Исроил маблағи иштирокида суратга олинган фильмларни намойиш қилиш ва босма нашрларни тарқатишни тақиқловчи тузатишни қабул қилди. Бу тақиқлов исроиллик актёрлар суратга тушган фильмларга ҳам тааллуқли бўлади, деб хабар бермоқда "Ал-Аём" нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, депутатлар бундай қарорни Фаластин ҳудудларини босиб олган Исроил билан алоқа қилмайдиган кўпчилик араб давлатлари каби " Баҳрайннинг Исроилга нисбатан позицияси ўзгармаганини тасдиқлаш" мақсадида қабул қилишган.  

Баҳрайн Исроил делегацияси май ойида Манамада бўлиб ўтган ФИФА конгрессида иштирок этгани учун араб дунёсининг Исроил билан муносабатлари нормаллашишига қарши чиқувчи араб ташкилотлари томонидан қаттиқ танқидга учради. Қиролликда Форс кўрфази давлатлари орасида энг катта яҳудийлар жамоаси яшайди. Баҳрайн пойтахти Манамада эса синагогада ташкил этилган яҳудийлар музейи бор. Баҳрайнлик яҳудийлар қироллик ҳукуматида, парламентида ва йирик компанияларида юқори лавозимларни эгаллайдилар. Улар бошқа давлатлардаги, жумладан Исроилдаги яҳудий жамоалари билан алоқаларни қўллаб-қувватлаб турадилар. 

Мавзуга оид