Жамият | 12:01 / 20.06.2017
15351
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида фоҳишахона сақлаш ҳолати аниқланди

2017 йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 17:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Иванова Надежда (анкета маълумотлари ўзгартирилган) Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул эвазига фуқаро «У» ва «Ш» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид