Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобил ёниб кетди
Ҳолат 21 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Банк-молия академияси биноси олдида содир бўлган. Тошкент шаҳар ФВБга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ, ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Ҳолат 21 март куни кечки вақтда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Банк-молия академияси биноси олдида содир бўлган. Kun.uzʼга обуначилар томонидан юборилган видеода автомобил тўлиқ ёниб кетганини кўриш мумкин.
Тошкент шаҳар ФВБга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари чақирув асосида, Абдулла Қодирий кўчасидаги манзилга соат 18:49 да етиб борган ҳамда ёнғин соат 18:50 да ўчирилди.
Расмийларга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ, ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.