Россия ва Қирғизистон ҳар доим бирга бўлиши керак – Атамбоев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ўз президентлик муддатининг асосий якунларидан бири сифатида Россия ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар янги даражага чиққанини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
Атамбоев Россияда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.
Унинг эслатишича, Қирғизистон президенти лавозимида яна бир неча ой қолади.
"Мен бу лавозимда яна бир неча ой қоламан, ҳамда Қирғизистонда янги президент бўлади. Бироқ сизни ишонтириб айтишим мумкинки, Қирғизистон ўзи топган йўлдан четга чиқмайди. Ўз ишимнинг дастлабки якунларини сарҳисоб қилар эканман, президентлик муддатимдаги энг асосий натижалардан бири сифатида – Россия билан алоқаларни стратегик муносабатлар, дўстлик, биродарлик даражасига олиб чиқилганини қайд этмоқчиман", - дея маълум қилди Атамбоев Россия президенти билан мулоқот давомида.
Президентнинг қайд этишича, "Биз Қирғизистонда, Россия – бизнинг дастлабки ватанимиз, бизнинг илдимиз эканини биламиз". "Ва, албатта, биз ҳар доим биргаликда бўлишимиз керак. Ҳамда ота-боболаримиз ишини давом эттиришимиз лозим", - дея қўшимча қилди Атамбоев.
Мавзуга оид
12:30
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
17:16 / 01.11.2024
Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммити бўлиб ўтади
22:28 / 29.10.2024