Жамият | 22:57 / 20.06.2017
10603
1 дақиқада ўқилади
Сеул ҳайвонот боғида филча катта филлар томонидан қутқариб қолинди
Сеул ҳайвонот боғидаги кузатув камералари икки катта фил чўкиб кетаётган филчани қутқариб қолганларини қайд қилди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.
Видео Seoul Grand Park ҳайвонот боғининг Facebook’даги саҳифасида пайдо бўлган. Видеодан филча бассейнга тушиб кетганини кўриш мумкин. Филчанинг сув сиртида ушланиб туролмай, чўкаётганини кўрган катта филлар саросимага тушиб, ўзларини сувга отганлар.
Улар филчани хартумлари билан ушлаганча, бассейндан итариб чиқара бошлашган.
Ҳайвонот боғида маълум қилинишича, бу воқеа оқибатида филлардан ҳеч қайси бири жабрланмаган.
Мавзуга оид
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:50 / 22.10.2024
ОАВ: Сеул Украинага разведка ходимларини юбориши мумкин
10:51 / 22.07.2024
Сеул КХДРни яна чиқинди шарларини учиришда айблади
10:18 / 25.01.2024