Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сўғдиёна» мураббийи 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: Мана шундай ўйинлар чемпионат савиясини оширади
Олий лиганинг 14-тури доирасида кечган «Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.
«Аввало, футболчилар, журналистлар ва мухлисларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Бугунги ўйин ишқибозларда яхши таассурот қолдирди, деб ўйлайман. Ўйин ҳақиқий жанговар руҳда ўтди. Эҳтиросларга бой ўйин бўлди. Бугунги учрашувга биз ҳам жиддий тайёрлангандик. Сўнгги йилларда «Сўғдиёна» қўқонликлар жамоаси учун ноқулай рақиб саналиб келаётганди. Бугун қўқонликлар нохуш анъанага чек қўйишди. Мана шундай учрашувларнинг кўпайиши чемпионатимиз савиясини ошишига хизмат қилади», дея Даврон Файзиевнинг сўзларини келтирган «Қўқон-1912» жамоаси матбуот хизмати.
Қўқонда кечган, биринчи бўлимда 3:0 ҳисоби, якунда 3:2 ҳисоби қайд этилган учрашувда дарвозаларга жами 3та пенальти белгиланган (иккитаси мезбонлар дарвозасига, бири жиззахликлар дарвозасига), «Сўғдиёна»нинг икки футболчиси майдондан четлатилган.
Мавзуга оид
11:57 / 07.01.2024
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар «Қўқон-1912»га сотилган
15:05 / 12.08.2023
Фарғонадаги ўйинда дам солинган «муқаддас сув» можароси: Митрович нега жазавага тушди?
14:11 / 12.08.2023
Фарғонада сербиялик дарвозабон ёш болаларни сўкди, ўйиндан кейин ҳакамларга «бакалажка» отилди
17:06 / 31.07.2023