Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камералар қайд этган қоидабузарликлар учун жарималарни тўлашдан бўйин товлаётган жисмоний шахслар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси Тошкент шаҳрида жорий этилган йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими томонидан қайд этилган ва содир этилган қоидабузарликлар учун белгиланган муддатларда жарималарни тўлашдан бўйин товлаётган жисмоний шахслар рўйхатини тақдим этди.
Рўйхатнинг биринчи ўрнидан жой олган "Спарк" автомобили 23 бора қоидабузарлик қайд этган. Иккинчи ва учинчи ўринларда ҳам "Спарк" машиналари қайд этилган. Улар мос равишда 20 ва 17 бор қоидабузарликка йўл қўйган.
Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
“Компьютерлаштирилган тизим томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун жарималарни ихтиёрий равишда тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган 60 кунлик муддатни ўтказиб юбориш, транспорт воситаларини ушлаш ва жарима майдонларига жойлаштиришга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”, - дейилади ЙҲХ Бош бошқармаси хабарида.
Мавзуга оид
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
14:27 / 17.03.2026
Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаганлар жавобгарликка тортилмоқда
20:52 / 12.03.2026
Радарга тушганлик ҳақидаги жарима қарори қачон ўз кучини йўқотади?
09:48 / 11.03.2026