Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
Ўзбекистонда юридик шахсларга молиявий жарима қўллаш тартиби ўзгариши мумкин. Янги қонун лойиҳасига кўра, жарималарни қўллашнинг ягона ҳуқуқий механизми жорий этилиб, тадбиркорлар учун қатор кафолатлар белгиланмоқда.
Ҳужжатда молиявий жарима юридик шахслар томонидан қонунчилик талаблари бузилганда қўлланиладиган молиявий-ҳуқуқий таъсир чораси сифатида белгиланган. Қонун давлат органларига жарима қўллашда қонунийлик, мутаносиблик, ошкоралик ва икки карра жазолашга йўл қўймаслик принципларига амал қилиш мажбуриятини юклайди.
Лойиҳага кўра, молиявий жарималар:
— қатъий пул суммасида;
— базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан;
— тушум ёки зарар миқдоридан фоиз ҳисобида белгиланиши мумкин.
Шунингдек, биринчи марта содир этилган ва катта зарар келтирмаган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарима ўрнига огоҳлантириш берилиши назарда тутилган. Агар тадбиркор камчиликларни ихтиёрий бартараф этса, унга молиявий жарима қўлланмаслиги мумкин.
Қонун лойиҳасида тадбиркорларга қарор устидан судга ёки юқори турувчи органга шикоят қилиш ҳуқуқи ҳам берилмоқда. Бундан ташқари, барча молиявий жарималар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги электрон реестрга киритилиши белгиланган.
Ҳужжатда ноқонуний ёки асоссиз қўлланган жарималар бекор қилиниши ва тўланган маблағлар тадбиркорга қайтарилиши ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
10:21 / 16.07.2026
Паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилиниши кутилмоқда
11:01 / 14.07.2026
Йўлбўйи пулли автотураргоҳлар учун ҳақ тўламаганларга жарима қўлланиши мумкин
21:36 / 12.07.2026
Буғдойдан бўшаган ерларни ёқиб юборган 172 кишига 212,5 млн сўм жарима солинди
10:45 / 17.06.2026