Жаҳон | 13:07 / 21.06.2017
17788
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Финландия президентини электрокарда сайр қилдирди (видео)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев финляндиялик ҳамкасби Саули Ниинистё билан “Остона ЭКСПО-2017” кўргазма мажмуаси ҳудудида электрокарда сайр қилди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати Facebook’да хабар берди.

«Кеча Финляндия миллий павильонининг очилиши давомида давлат раҳбари электрокар рулига шахсан ўтирди ва Финляндия Республикаси президенти С. Ниинистё учун “Остона ЭКСПО-2017” кўргазма мажмуаси ҳудудида махсус экскурсия ўтказди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистон ҳукуматининг қарори билан Остона халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид