Ўзбекистон | 18:29 / 21.06.2017
5753
1 дақиқада ўқилади

«Уралмашзавод» Ўзбекистонга тоғ-кон ускуналари янги партиясини етказиб беради

Россиянинг “Уралмашзавод” компанияси Навоий ТККга кон ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда УЗТМ матбуот хизмати хабар берди.

Россия компанияси маълумотларига кўра, НТМК ЭКГ-5А экскаваторини олишни мўлжалламоқда.

«Уралмашзавод» вакили Михаил Гуницевнинг Накануне.ru’га айтишича, Навоий ТКК жорий йилда иккита беш кубли экскаваторни олади, уларни етказиб бериш июнь ва ноябрга режалаштирилган.

Шартнома мўлжалланган ЭКГ-5А машинаси 2018 йилда етказиб берилади. ЭКГ-5А экскаваторнинг нархи 70 млн. рублга тенг, ўзбек кончиларига етказиб бериладиган серияли ЭКГ-18’нинг нархи қарийб 460 млн. рублдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид