Жамият | 13:27 / 22.06.2017
8289
1 дақиқада ўқилади

20 июнь куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 4 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

2017 йилнинг 20 июнь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2876 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 900 тасини қўпол турдаги, 6 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1205 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 668 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 537 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Мавзуга оид