Жаҳон | 18:20 / 22.06.2017
5992
1 дақиқада ўқилади

Гватемала қирғоқларида кучли зилзила юз берди

Тинч океанининг Гватемала қирғоқларида 6,8 магнитудали кучли зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ер ости силкиниши эпимаркази Пуэрто-Сан-Хоседан 38 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Зилзила ўчоғи 10 километр ер тубида бўлган.

Айни дамда вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга оид