Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конфедерациялар кубоги. Камерун ва Австралия учрашувида ғолиб аниқланмади
Конфедерациялар Кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги Камерун ва Австралия терма жамоалари учрашувида ғолиб аниқланмади. «Санкт-Петербург» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Камерунликлар биринчи бўлим охирида Андре-Франк Ангиссанинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни очишганди.
Австралияликлар 60-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди — Марк Миллигэн пенальтини аниқ амалга оширди.
Гуруҳнинг охирги турида, 25 июнь куни Камерун Сочида Германия билан ўйнайди, Австралия эса Москвада Чилига қарши майдонга чиқади.
B гуруҳида айни вақтда қуйидаги ҳолат юзага келган: 1. Чили — 3 очко (1 ўйин); 2. Германия — 3 (1); 3. Австралия — 1 (2); 4. Камерун — 1 (2).
Конфедерациялар кубоги
Гуруҳ босқичи, В гуруҳи
2-тур
Камерун – Австралия 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 45 Замбо, 1:1 – 60, пенальти Миллиган.
Камерун – Ондоа, Нгаде-Нгаджуи, Фэ, Мабука, Тейку, Замбо, Сутчин-Джум, Бассогог, Муканджо (Токо-Экамби, 77), Абубакар, Сиани.
Австралия – Райан, Сэйнсбери, Райт, Герсбах, Миллиган, Рогич (Ирвайн, 79), Дегенек, Муй, Лекки, Юрич (Кэйхилл, 70), Круз (Тройси, 65).
Огоҳлантиришлар: Райт (81), Сиани (87), Мабука (90).
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026