Ўзбекистон | 22:36 / 23.06.2017
59099
1 дақиқада ўқилади

Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига россиялик миллиардер, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов ҳомийлик қилиши кўрсатиб ўтилди.

«Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин», — дейилади ҳужжатда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид