Спорт | 18:20 / 23.06.2017
10822
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи ёшлар ўртасида жаҳон чемпионига айланди
Япония пойтахти Токио шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақада ўзбекистонлик уч нафар спортчи иштирок этмоқда.
Фарҳод Собиров 94 кг. вазнли полвонлар баҳсида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Спортчи даст кўтаришда аввал 170 кг. тошни ўзига бўйсундирган бўлса, кейинги уринишларда 175 ва 180 кг. натижани қайд этиб, 1-ўринни қўлга киритди.
Силтаб кўтаришда ҳам Собиров биринчи уринишда 200 кг.лик тошни қийинчиликсиз кўтарди. Кейин 206 ва 210 кг. оғирликдаги тошларни кўтариб, умумий 390 кг. натижа билан жаҳон чемпионлигига эришди.
Мавзуга оид
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
15:23 / 04.12.2023
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
13:16 / 13.05.2023