Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон қарзи рекорд даражага етди
Жорий йилнинг биринчи чорагида жаҳон қарзи рекорд даражага етиб, 217 трлн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда CNBC халқаро молия Институти ҳисоботига асосан хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, ушбу кўрсаткич жаҳон ЯИМнинг 327 фоизини ташкил этди.
«Жаҳон қарзининг ортиши узоқ муддатли ўсишга халақит бериши мумкин ва якунда молиявий барқарорликка хатар туғдиради», - дея маълум қилишган халқаро молия Институти ходимлари.
Аниқлик киритилишича, кўрсатилган даврда ривожланаётган давлатлар умумий қарзи 900 млрд долларга ошиб, 23,6 трлн долларни ташкил этди. Бу кўрсаткичга энг кўп Бразилия (қарздорлик 600 млрд долларга ошди) ва Ҳиндистон (200 млрд доллар) таъсир кўрсатди.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026