Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
28 июнь куни Тошкентда 8 та ЙТҲ юз берди, 10 киши жароҳатланди
2017 йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 10 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан 2017 йилнинг 28 июнь куни жами 2303 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 804 тасини қўпол турдаги, 23 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 28 июнь куни жами 960 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 468 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 492 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Мавзуга оид
15:14
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026