20:49 / 03.07.2017
14461

Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг 25 ёшли янги ўринбосари келажак режалари билан бўлишди

Фото: kun.uz

3 июль куни Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда ўзбек тилида сўзлашадиган робот ихтирочиси, 25 ёшли Олим Тўйчиев ўзининг келажак билан боғлиқ баъзи таклифларини  киритди. 

1. Таълимдан кейинги таълим жараёни бор - докторантура. Докторантурадаги квоталар сони ўрганилаган ҳолда вазирликлар билан эмас, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда улардаги муаммоларни ўрганиш учун докторантларни жалб қилиш.

2. Вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар кесимида ёш олимлар ҳамда стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи бўлимлар очиб туриб, ёш олимлар билан ишлаш. Ёш олимлар деганда фақат бакалавр ё магистратурани тугаллаган ёшларгина эмас, балки келажакда ўзини илм-фанга бағишламоқчи бўлган ёшлар билан ишлаш. 

3. Минитехнопарклар ташкил этилади. Ёшлар минитехнопаркларда ишлашади ва бу ерда уларда инновацион бизнес бошлаш бўйича ғоялар пайдо бўлади. Шундан кейин коллежлар, олий таълим муассасаларига киришади - бизнес ғояларини давом эттириб, ҳаётдаги мақсадларини амалга ошира бошлашади. 

Таъкидлаш жоизки, Олим Тўйчиев куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган эди. 

Top