Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзнефтгазқурилишинвест» тугатилди, қатор ташкилотларнинг номи ўзгарди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь куни имзоланган нефть ва газ саноатининг бошқарув тизимини такомиллаштириш борасидаги қарори асосида «Ўзнефтгазқурилишинвест» акциядорлик компанияси фаолияти тўхтатилди.
«Ўзгазинжиниринг» МЧЖ «Нефтгазқурилиш» МЧЖга ўзгартирилиб, унга «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акционерлик жамиятлари таркибига кирувчи қурилиш-монтаж ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.
Ҳужжатга кўра, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзнефтгазқазиболиш» АК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзнефтмаҳсулот» АК ҳамда «Ўзнефтгазмаш» номлари акциядорлик жамияти номига ўзгартирилди. «Ўзгеобурнефтгаз»нинг номи эса «Ўзбурнефтгаз» АЖга ўзгарган.
«Ўзбекнефтгаз» таркибида замонавий ва сифатли геология-қидирув ишларини хизмат кўрсатиш ташкилотларини жалб қилган ҳолда амалга оширувчи, углеводород хом ашё заҳирасининг ортишини таъминлаш ва янги конларини очиш, уларни қайта ишлаш ва тайёрлаш учун «Ўзнефтгазқазиболиш» ташкилотларига тақдим этувчи «Ўзнефтгазгеология» МЧЖ ташкил этилади.
Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акционерлик жамиятлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишга ихтисослашган «Нефтгазэкспорт» МЧЖ ташкил этилди.
Бундан аввалроқ ушбу қарор асосида «Ўзбекнефтгаз» 12 минг ходимни ишдан бўшатиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
09:14 / 20.01.2026
Ички ишлар тизимида миграция хизматлари рақамлаштирилади: “Ақлли” шохобчалар жорий этилади
12:13 / 07.01.2026