Жаҳон | 00:20 / 06.07.2017
10297
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон суди диний раҳнамонинг танасини музлаткичда сақлашга рухсат берди

Ҳиндистон олий суди 3,5 йилдан бери клиник ўлим ҳолатида қолаётган диний раҳнамо Шри Ашутоша Махаражани дафн этмасликка рухсат берди. Шу тариқа пастки суд инстанцияси томондан раҳнамо жасадини кремация қилиш ҳақида чиқарилган қарор бекор қилинган. Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар бермоқда. 

Раҳнамонинг шогирдлари унинг жасади дафн этилишига қарши чиқишган. Уларнинг айтишича, у тирик ва чуқур медитация ҳолатида.

Суд уларнинг позициясини ҳисобга олиб, Шрини музлаткичда қолдиришга рухсат берган. Суд қарорига кўра раҳнамонинг танаси энди мунтазам шифокорлар томондан текшириб турилиши керак.

Мавзуга оид