Light | 09:12 / 06.07.2017
27433
4 дақиқада ўқилади

www.askdoctor.uz портали – саломатлик учун янги ечим

Баъзан шифокор тавсиясини олиш учун соатлаб “навбат” кутишга тўғри келади. Айрим холларда кутганингизни фойдаси ҳам бўлмайди, чунки аслида Сизга бошқа мутахассис керак бўлган…

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланишга муҳтож бўлган беморларнинг доимий янгиланадиган ягона электрон базасини ташкил этиш, врач қабулига масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон дастур жорий этилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Бу каби инновациялар устида ўзбекистонлик дастурловчилар аллақачон иш бошлаб юборишган. Булардан бири, икки йилдан буён 20 мингдан зиёд фойдаланувчиларни ўзига жалб қилган, 70дан ортиқ касалхоналар базасини яратган  Askdoctor.uz мобил ва интернет иловасидир. Пойтахтдаги етакчи касалхоналар ва шифокорларнинг консултациясини тақдим этувчи янги портал - AskDoctor.uz нафақат шифокор танлаш ва навбат кутишга сарфланган вақт муаммосини бартараф этишга, балки тиббий варақадаги маълумотларни хавфсиз сақлашга ҳам ёрдам беради. Шунингдек, Тошкентдаги 70 дан ортиқ тиббий муассасалардаги чегирмаларни ҳам ҳадя қилади.

Саломатлик бўйича бепул маслаҳат

www.askdoctor.uz – бу бемор, шифокор ва касалхоналар учун бепул онлайн портал бўлиб, Askdoctor компанияси томонидан ярартилган. Сайт ўз ўқувчиларига онлайн тарзда мурожаат қилиш учун касалхона ёки шифокор-мутахассисни танлаш ҳамда бошланғич тавсияларни олиш имконини тақдим этади. Консультациялар бепул амалга оширилади. 

Лойиҳа ташкилотчиларининг қайд этишича, AskDoctor мижоз ва касалхонанинг вақтини тежовчи онлайн-тизим бўлиб, тезкорлик билан соғлиқ ҳақидаги исталган саволга жавоб олишга ва янги касалхона ҳамда хизматлар тўғрисида янада кўпроқ маълумотлар билишга имкон беради.

www.askdoctor.uz тақдим этувчи қулайликлар:

  • Бепул консултациялар олиш учун порталда оддий ва осон рўйхатдан ўтиш кифоя.
  • Портал фойдаланувчилари ўз саволларини ўзбек ҳамда рус тилларида йўллашлари мумкин. Шунингдек, шифокорлар орасида хорижлик мутахассислар бўлганлиги сабабли улар ҳам инглиз тилида жавоб бериши мумкин.
  • Шахсий «Тиббий карта» ҳар бир фойдаланувчининг шахсий бўлинмасида мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар ўз текширув ва лаборатория тадқиқотлари маълумотларини сақлашлари мумкин.
  • www.askdoctor.uz  порталининг Android ва IOS платформасида ишлайдиган қурилмалар учун мобил иловаси ҳам мавжуд.

 

www.askdoctor.uz порталининг қўшимча хизмати

Энг муҳим янгилик  - фойдаланувчиларнинг таҳлил натижалари ҳамда касаллик тарихини сақлаш учун шахсий электрон тиббий картага буюртма бериш имконидир.

Мазкур тиббий карта чегирмали бўлиб, қайси ҳамкор касалхоналарга мурожаат қилинганига қараб, ҳужжат эгаларига 5 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар улашилади.

Шунингдек, порталнинг “Янгиликлар” бўлимида тиббиёт оламидаги энг сўнгги хабарлар ва илмий-тиббий мақолалар, шу билан бирга, касалхоналар томонидан ўтказилаётган акциялар ҳам эълон қилиб борилади.

Агарда фойдаланувчилар шифокор ёки тиббий муассаса танлашда бирон бир қийинчиликка дуч келса, www.askdoctor.uz ахборот  хизмати ходимларига мурожаат этишлари мумкин. Мурожаат учун телефон: (+998 97) 713-12-12

Дастур Ўзбекистон бозорида янгилик бўлибгина қолмай, кўплаб фойдаланувчилар муаммоларини ечимига ва, колаверса, тиббиёт соҳасининг тезроқ ривожланишига кўмаклашади.

Ўзингиз синаб кўринг. www.askdoctor.uz  

Facebook http://bit.ly/AskDoctor-in-facebook

Telegram http://bit.ly/AskDoctor-in-Telegram

YouTube http://bit.ly/AskDoctor-in-YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид