Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда аёл укол олаётганда вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
Бахтсиз ҳодиса 28 март куни Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Ғовазон оилавий шифокорлик пунктида бўлган.
Фото: Kun.uz
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 39 ёшли аёл оилавий шифокор пунктида осма укол олаётган пайти вафот этганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан Янгиқўрғон ТТБ.га қарашли “Ғовазон” ОШП ТБХ оила ҳамшираси Г.Э.га нисбатан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади прокуратура хабарида.
Қайд этилишича, ҳозирда Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Аввалроқ Kun.uz мазкур воқеа тафсилотларини ўрганганди.
Бахтсиз ҳодиса 28 март куни Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Ғовазон оилавий шифокорлик пунктида бўлган.
Мавзуга оид
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
22:25 / 31.03.2026
Наманганда аёл укол олаётганда вафот этди
12:08 / 26.02.2026
Янги стратегия: Ўзбекистоннинг 5 йиллик мақсадлари
15:32 / 11.02.2026