Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги билан махсус интервью: Кун.uz электрон манзилига савол йўллашингиз мумкин
Хабарингиз бор жорий йилнинг март-апрель ойида Жанубий Кореяга меҳнат қилгани кетишни истовчи фуқаролардан имтиҳон олинган, аммо имтиҳонда берилган саволлар ва унинг жавоби кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров ўз лавозимини тарк этганди. Унинг ўрнига Ҳўжабаҳлил Фазлитдинович Асамов агентликка вақтинчалик раҳбар сифатида тайинланган эди.
Сўнгги вақт оралиғида вазирлик ва унинг қошида иш юритувчи агентлик фаолиятида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Аҳоли мурожаатлари ўз вақтида ўрганиб чиқилди ва аксар муаммолар ўз ечимини топди.
Айни кунларда агентлик томонидан қандай ишлар амалга ошириляпти? Мавжуд муаммолар қандай ҳал этилади ва истиқболдаги режалар нималардан иборат? Кун.uz таҳририяти мазкур масалалар юзасидан интервью уюштиришни режалаштирган. Сизда мазкур соҳага оид саволлар бўлса мурожатларингизни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин! Саволларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Хўжабаҳлил Асамов жавоб қайтаради.
Мавзуга оид
18:55 / 05.01.2023
“2022 йилда меҳнат мигрантларининг 1,2 млн доллар миқдоридаги пуллари ундириб берилди” — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
12:40 / 17.12.2022
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги халқаро форум учун 2,2 млрд сўм сарфлади
23:56 / 13.12.2022
Хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик мигрантлар сони маълум қилинди
14:58 / 09.12.2022