Чирчиқда 18 ёшли қиз ўғирлик содир этганлиги учун ушланди
Халқимиз азалдан ҳалолликни улуғлаб, ўғрилик, қўли эгриликни қоралаган. Эгасидан сўроқсиз ҳеч бир нарсага ҳатто қўл теккизишга ботинмаган. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, улар ўзганинг ҳақига хиёнат қилишдан тап тортмайди.
Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1980 йилда туғилган Алия Сарсенова (исмлари ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 17 июнь куни соат 18.30 дан 19.30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, калит танлаш йўли билан кириб, уйидан умумий нархи тахминан 1.600.000 сўм бўлган 1 та Acer русумли ноутбук ва аёллар парфюмерияси ҳамда 1.000.000 сўм пулларини ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1999 йилда туғилган Жамола Аслиева содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
10:34 / 23.09.2024