Президент Мирзиёев: Ёшлар телеканалида ёшларнинг ҳидиям йўқ. Қуруқ сафсата!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойида иштирок этиб, унда маъруза қилгани ҳақида аввал хабар қилган эдик.
Унда, давлат раҳбари, бугунги кунда ёшларга доир сиёсатни танқидий руҳда баҳолаб, ўзининг кескин фикрлари билан ўртоқлашди, таклифларини илгари сурди. Ёшлар муаммолари вақти матбуот, телерадиоканалларда етарлича ёритилмаётганини таъкидлади.
“Ёшлар ҳаётининг ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари уларни қийнаётган энг муҳим масалалар, афсуски, радио ва телевидение, газета ва журналларда ўз ифодасини тўлиқ тополмаяпти. Гўёки, ҳамма нарса жойида, олам гулистон. Агар, ҳаммаси жойида бўлса, тўғри йўлдан адашган ёшлар, жиноятчилик, ишсизлик қаердан пайдо бўлаяпти? Нега, ёшларга оид сиёсатга лоқайд муносабатда бўлаётган амалдорлар ҳақида ОАВ, аввало ёшлар матбуоти чурқ ҳам этмайди.
Мана газетани ўқийман, ҳаммаси зўр, беш юз фоиз. Битта ҳоким ёшлар билан учрашмаяпти. Мана бу бўлмаяпти, у бўлмаяпти, деган гап йўқ бизда. Ҳаммаси зўр, есть қиламиз. Масалан, Камолот радиоси, Камолот интернет сайтини оладиган бўлсак, уларда ўтказилган юзаки тадбирлар, енгил-елпи қўшиқлар, ўзини-ўзи мақташ чиройли қиёфалардан бошқа нарсани деярли кўрмаймиз. Фақат енгил-елпи лик-лик қўшиқлардан бошқа ҳеч вақо йўқ. Қанчалик оғир бўлмасин, ҳозир шундай”, - деди Мирзиёев.
У, шунингдек, ўз маърузасида “Ёшлар” телерадиоканали фаолиятига ҳам танқидий ёндашди.
“Ёшлар телерадиоканали ўз имкониятларидан самарали фойдалана олмаяпти. Шу муносабат билан ушбу канал фаолиятини кучайтириш, унинг 50 фоиз акциясини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига тегишли бўлиши, унинг директори лавозими ташкилот Марказий кенгаши томонидан тасдиқлаш бўйича Бош вазир А.Арипов, Ўзбекистон МТРК раиси Мирзоҳидов, адлия вазири Икромовга бир ой муддатда тегишли таклиф тайёрлаш вазифаси топширилади.
“Нега десанглар, “Ёшлар” телерадиоканали дейди, кўринглар, ёшларни ҳидиям йўқ унда. Қуруқ сафсата! У гаплар бўлмайди! Шунинг учун менинг бир таклифим бор, бугун Озодбекни бекорга таклиф қилганим йўқ. Ана шу канални энг катта режиссёри, бошлиғи сиз бўласиз!
Озод шоуни йиғиштириб қўйдинглар, энди бошқача бўлади. Бу осон эмас, бюрократиядан ўтиб, бундай шароитлар яратиш, тарихий кундир.
Шунинг учун Озодбек, сизга топшириқ, бу телевидениени. ёшларни муаммолари, дарди, муваффақияти билан ҳар куни бир фойда бўладиган қилишимиз керак.
Аравани бирга тортсак, аравага сизлар бош бўлсаларинг жуда тез айланади, бюрократлар бош бўлса, энди айланмайди. Танқид қилиш керак. Танқиднинг таги натижа. Танқиднинг ҳам маъноси бор, маърифати, маънавияти бор. Танқид фойдали бўлиши керак. Ура-ура бўлиши керак эмас”,- деган куюнчаклик билан Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
06:15 / 20.08.2023
Шавкат Мирзиёев Будапештда Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
20:36 / 18.08.2023
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
14:23 / 18.08.2023
«Кудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — Шавкат Мирзиёев қарсак чалган тадбиркорлар солиқчилардан норозилиги ҳақида
22:34 / 28.05.2021