Бухоро вилоятида йўл-транспорт ҳодисалари натижасида вафот этганлар сони кўпайди
Бухоро вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилларига кўра, йўл-транспорт ҳодисалари асосан умумфойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида қайд этилаётганлигини кузатишимиз мумкин. Буни инобатга олган, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ЙПХ инспекторларининг дислокациясига ўзгартиришлар киритиб, мазкур автомобиль йўлларини алоҳида масофаларга бўлиб, ЙПХ инспекторларининг патруль автомобиллари билан таъминланган кундузги ва тунги мобил гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Кун.uz’га хабар бермоқда.
Вилоят ҳудудида йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини тарғибот қилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларидан 75 маротаба, жумладан, рўзномаларда 24 маротаба, радио орқали 29 маротаба, телевидение орқали эса 22 маротаба чиқишлар қилинди. Бундан ташқари, автокорхона ва ташкилотларда 2057 маротаба, маҳаллаларда 302 маротаба, мактабларда
524 маротаба суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини тарғибот ва ташвиқот қилиш мақсадида автомобиль йўлларига, фуқаролар кўплаб тўпланадиган жойларга 26 та панно ва баннерлар, 6 та «Ласетти» русумли ЙПХ хизмат автомобиллари ҳамда 6 та «Крис-П» фоторадар комплекси макетлари ўрнатилди. Панноларда тезликни оширмаслик, хавфсизлик камаридан фойдаланиш, хавфли бурилишлар ҳақида маълумот берувчи, телефондан фойдаланиб транспорт воситасини бошқармаслик, ҳайдовчига оиласи кутаётганлигини эслатувчи, тезликни оширмасликка ва фарзандларни асрашга чақирувчи мавзулар акс эттирилди.
Бундан ташқари, «Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги», «Диккат, темир йул кесишмаси!», «Таътил», «Профилактика куни» ва бошқа профилактик тадбирлар ўтказиб келинди.
«Крис-П», «Арена» фоторадар комплекслари, «Бинар» ва «Искра-видео-2» русумли, жами 6 та тезликни ўлчаш асбоблари билан жиҳозланган «Ласетти» русумли автомобиллари ёрдамида кундузги ва тунги вақтларда хизмат олиб боришлари йўлга қўйилди ва ходимлар хизмат фаолияти устидан доимий назорат ўрнатилди.
Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, олиб борилаётган бу каби профилактик тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишларининг амалга ошириб келинаётганлигига қарамасдан, ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан жами қоидабузарликлар 954 тага (82125 тадан 83079 тага), шундан,
-қўпол қоидабузарликлар 777 тага (39706 тадан 40483 тага),
-маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш 60 тага (1691 тадан 1751 тага),
-белгиланган тезликни ошириш 89 тага (17549 тадан 17638 тага),
-қувиб ўтиш қоидасини бузиш 169 тага (6045 тадан 6214 тага),
-одам ташиш қоидасини бузиш 83 тага (11070 тадан 11153 тага),
-телефондан фойдаланиш қоидасини бузиш 7 тага (110 тадан 117 тага),
-тегишли ҳужжатларсиз бошқариш 391 тага (1390 тадан 1781 тага),
шунингдек, темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузиш 11 тага (272 тадан 283 тага) кўп аниқланди.
Вилоят ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирларга карамасдан вилоят худудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони жорий йилнинг 6 ойида 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 16,4 фоизга ёки 146 тадан 170 тага, улар натижасида тан жароҳати олганлар сони 15,1 фоизга ёки 112 тадан 129 тага, ЙТҲ натижасида вафот этганлар сони 20,5 фоизга ёки 34 тадан 41 тага ошди.
Вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида содир этилган болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга ёки 18 тадан 14 тага, унинг натижасида тан жароҳати олган болалар сони 33,3 фоизга ёки 15 тадан 10 тага камайишига эришилган бўлсада, аммо, ЙТХ натижасида вафот этган болалар сони 33,3 фоизга ёки 3 тадан 4 тага кўпайди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024