Жамият | 10:58
704
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи қувиб ўтиш қоидасини қўпол равишда бузиши оқибатида транспорт воситаси бошқарувдан чиқиб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 18 июн куни соат 18:30 атрофида Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган.

Қайд этилишича, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобил йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа чиқиб кетиб, йўлни ёритиш чироқ устунига урилган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб, бу каби қоидабузарликлар оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид