Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода америкалик журналист ва яна 11 киши ўғирлаб кетилди
Конго Демократик Республикасида исёнчилар америкалик журналист ва 11 нафар маҳаллий қўриқчиларни ўғирлаб кетишди. Ҳодиса табиат қўриқхонаси ёнидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум чоғида юз берди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига асосан.
Агентлик маълумотига кўра, ҳужум Итури вилоятида юз берган. Тинчлик ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини ўрганиш Марказининг хабар беришича, "Май-Май Симба" гуруҳи ҳужумни амалга оширган. Ҳодиса Мамбаса шаҳридан 40 километрлик узоқликда содир бўлди. Марказ маълумотига кўра, британиялик икки фуқаро ва Конго табиатни қўриқлаш институтининг беш қўриқчиси яширинишга муваффақ бўлди.
Марказ мамлакат қуролли кучларини ўғирлаб кетилганларни излашга чақирмоқда. Агентликнинг хабар беришича, Конгода кишиларни кейинчалик товон пули ундириш мақсадида ўғирлаш ҳолатлари кўп учрайди.
Мавзуга оид
20:49 / 06.06.2026
Конгода Эбола вирусини юқтириш ҳолатлари сони 450дан ошди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:54 / 24.05.2026
Конгода Эбола эпидемияси сабабли авиақатновлар тўхтатилди
21:30 / 19.05.2026