Ўзбекистон | 20:18 / 15.07.2017
21333
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раиси сайланди

Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқди.

У мамлакатда ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот Ўзбекистон ёшлар иттифоки ташкил этилганлигини  қайд этди. Ҳар йили  30 июнь санаси мамлакатда “Ёшлар куни” деб эълон килинишини айтиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бориши ҳуқуқий асосда белгиланганлигини айтди. Шу билан бирга, у Президент фармонига биноан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланади.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг раиси сайланди. Иштирокчилар бу лавозимга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатини бошқариб келаётган Шавкат Зайниддиновнинг номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар. Кенгайтирилган йиғилишда Кенгашнинг ижроия қўмиталари  таркиби ҳам сайлаб олинди.

Мавзуга оид