15:40 / 15.07.2017
23957

Тошбақага ёрдам беришга ҳаракат қилган полициячи кулгуга қолди (видео)

Интернетда вестморлендлик полициячи иштирокидаги ноодатий видео пайдо бўлди. У кайман тошбақасини қутига солишга ҳаракат қилган. Гап шундаки, жонивор кучли ёмғир пайтида дўконларга яқинлашиб келган, бироқ ортга қайта олмаган. Шунда сўнг унга суперполициячи ёрдамга келди! Бироқ, унинг ҳам тошбақага “кучи етмаган”.

Аммо, ушбу полициячи устидан кулишга шошилманг. Кайман тошбақаси жуда тажовузкор бўлиб, жиддий жароҳат етказиши мумкин. Тишлаш кучи эса – бир квадрат сантиметрга 70 килограмм, бу ит ёки ҳаттоки акуланинг тишлашидан икки баробарга кучлироқ, дегани.

Top