Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳбус қочиш вақтида полициячи машинасига ўтириб олди
АҚШнинг Кентукки штатида қочоқ маҳбус йўл-йўлакай кетаётган машинага ўтириб узоқроқ кетишга уринганда ўзи билмаган ҳолда полициячи машинасига ўтириб олди. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳбус Аллен Льюис Гринап округидаги дастлабки ҳибсга олиш марказидан айблов эълон қилиш учун бошқа штатга олиб кетилаётганда қочиб кетган. Маҳбус уни кузатиб бораётган зобитга кишанлари қўлига оғриқ бераётганидан шикоят қилган. Полициячи кишанни юмшатмоқчи бўлиб, унинг бир томонини очганда, маҳбус бундан фойдаланиб, полициячига ташланиб, қочиб қолган.

Қочоқни қидириш ишлари бораётган бир пайтда маҳбус қўшни шоссегача етиб бориб, у ерда машина тўхтата бошлаган. Аммо у “ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилган”: унга тўхтаган ҳайдовчи маҳаллий университетнинг талабалар шаҳарчасида ишловчи полициячи бўлиб чиққан. Полициячи қочоқнинг қўлларидан бирида қолган кишанни кўриб, уни тўғри турмага “элтиб қўйган”
Энди маҳбус қочишга уриниши учун ҳам жавоб беришига тўғри келади.
Мавзуга оид
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
17:29 / 02.02.2026
БААга алоқадор компания Трампнинг крипто бизнесида катта улушдор экани маълум бўлди
17:08 / 02.02.2026
Гренландиянинг туб аҳолиси кимлар ва у қандай қилиб Данияга тегишли бўлиб қолган? АҚШ нега бу оролга қизиқмоқда?
15:12 / 02.02.2026