20:05 / 16.07.2017
11206

Федерер «Уимблдон»да ғолиб чиқиб, рекорд ўрнатди

Фото: Уимблдон

Рожер Федерер (3), «Уимблдон» турнири финалида Марин Чиличга (7) қарши кортга чиқиб, 1 соату 41 дақиқа давом этган баҳсда 6:3, 6:1, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди. Бу швейцариялик ушбу теннисчининг «Уимблдон»даги саккизинчи ғалабаси, «Катта дубулға» туркумида 19-соврини (рекорд) бўлди.

Кейинги ойда 36 ёшга тўладиган Федерер «Уимблдон»да кейинги 5 йил ичида илк марта ғолиб бўлмоқда, у саккиз йилдан буён илк марта «Катта дубулға» туркумида бир мавсумда бир мартадан ортиқ ғолиб чиқмоқда (у йил бошида Australian Open ғолибига айланганди).

Федерер Англиядаги кортларда чемпион бўлиш бўйича Пит Сампрасдан ўтиб кетди (7 марта), энди у бу борада фақат Мартина Навратиловадан ортда қолмоқда (9).

Федерер бунгача 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2012 йилларда Уимблдонда ғолиб бўлганди.

Лондон (Буюк Британия)
Wimbledon
Мукофот жамғармаси 31 600 000 фунтов
Очиқ кортлар, майсали
Эркаклар
Яккалик баҳс
Финал
Федерер (Швейцария, 3) – Чилич (Хорватия, 7) – 6:3, 6:1, 6:4

Top