Спорт | 22:04
467
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг уч теннисчиси Уимблдон асосий турнирида иштирок этади

2026 йилги Уимблдон турнирининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари асосий тўрида Ўзбекистон шарафини уч нафар теннисчи ҳимоя қилади.

Фото: МОҚ

Камилла Раҳимова рейтинг орқали асосий тўрга йўл олган бўлса, Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева саралаш босқичида уч марта ғалаба қозониб, асосий тўр йўлланмасини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, учала теннисчи ҳам илгари Россия шарафини ҳимоя қилган ва спорт фуқаролигини ўзгартирган.

Тўртта нуфузли «Катта Дубулға» турнирларидан бири бўлган Уимблдон 29 июндан 12 июлгача Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси рекорд даражадаги 64,2 миллион фунт стерлингни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўп. Эркаклар ва аёллар яккалик баҳслари ғолибларининг ҳар бири 3,6 миллион фунт стерлинг олади.

Ўзбекистон теннисчиларининг Уимблдон турниридаги энг яхши кўрсаткичи Денис Истоминга тегишли - 2012 йилда 1/8 финал.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид