Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Терма жамоа Туркияда, йиғин доирасида клубларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи қолган икки ўйинига тайёргарлик кўриш мақсадида 17–23 июль кунлари Туркияда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда.
ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги жамоа 17 июль куни Туркияга етиб борди ва илк машғулотини ўтказди. Дастлабки кундаги машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.
Йиғин давомида иккита назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Мавзуга оид
11:12 / 29.03.2024
Миллий жамоанинг Ҳонг конгга қарши ўйинидан сўнг тартибсизлик қилган шахслар жавобгарликка тортилди
13:19 / 10.11.2021
«Ҳужумда ўзимни яхши ҳис қиламан». Жасур Яхшибоев миллий жамоага чақирилгани, «Реал»га урган голи ва амплуасини ўзгартиргани ҳақида
18:21 / 09.10.2021
21:3 ҳисобидаги устунлик. Ўзбекистон миллий жамоаси учун энг осон рақибга қарши ўйин олдидан
14:20 / 17.11.2020