Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Жомий” бозорида 15 ёшли ўсмир автомобилни бошқара олмагани туфайли бир йигитни босиб кетди
Тошкент шаҳрининг “Жомий” қурилиш моллари бозорида кўнгилсиз ҳолат юз берди. Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг маълум қилишича, “Спарк” автомобили бозор автотураргоҳида бир йигитни босиб кетган.
Хабар қилинишича, “Спарк” рулида 15 ёшли ўсмир бўлган. У тезликни олиш ва тормоз тепкиларини адаштириб юборгани айтилмоқда.

Фото: Facebook/Водители Ташкента
Ҳодиса пайтида автотураргоҳ ёнидаги зина олдида уч йигит турган, машинани кўрган икки нафари ўзини олиб қочишга улгурган, бир йигит эса “Спарк”нинг тагида қолиб кетган. Бундан ташқари, автомобиль тўхтаб турган “Ласетти”га ҳам урилгани айтилмоқда.
Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, машина тагида қолиб кетган йигит бозорда қурилиш моллари сотувчиси бўлиб ишлаган, ҳодиса юз берган пайтда тушликка чиққан. У оғир аҳволда шифохонага олиб кетилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 26.07.2025
Нурафшон кўчасида бетон устунга бориб урилган "Спарк" ҳайдовчиси вафот этди
10:43 / 17.07.2025
Қамчиқ довонида ичида тўрт киши бўлган «Спарк» хандаққа тушиб кетди
13:38 / 19.10.2024
Тошкент вилоятида қўйларни уриб юборган “Спарк” ёниб кетди
08:12 / 01.05.2023