Виктор Маҳмудов Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби билан учрашди
Беларусь ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Беларусь ОАВ хабар берди.
Ҳужжат Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудовнинг Беларусга амалий ташрифи давомида имзоланди. Маҳмудов Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась билан учрашган.
Қатор куч маҳкамалари раҳбарияти иштирокида хавфсизлик кенгашлари аппаратлари вакилларининг икки томонлама маслаҳатлашувлари ҳам бўлиб ўтди.
Томонлар ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳалари, фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш, божхона идоралари ўртасида ўзаро алоқалар масалаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди.
Виктор Маҳмудов ва Станислав Зась икки давлат хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди.
Мавзуга оид
18:27 / 12.11.2024
Ўзбекистон мудофаа вазири Москвага борди
10:00 / 26.04.2024
Виктор Маҳмудов: Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим давом этмоқда
21:46 / 19.08.2022
Тошкентда ШҲТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашди
14:26 / 25.05.2022