АҚШда талончилик учун қамалган собиқ машҳур спортчи афв этилди
Америка футболининг собиқ юлдузи О. Жей Симпсон авф этилди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали суд мажлисига асосан. Спортчи қуролланган ҳолда талончилик қилгани учун қамалганди.
2007 йилда собиқ спортчи Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирининг хонасига бостириб кириб, спорт совринлари коллекционеридан ўзига тегишли бўлган кубокларни тортиб олган. Шу билан бирга, у тўппонча билан таҳдид қилган. Симпсон 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Орентел Жеймс Симпсон – америка футболи тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири бўлган. 1994 йилда эса Симпсон ўз рафиқаси Николь Браун ва унинг дўсти Рональд Голдманнинг ўлдирилишида айбланганди. Ўшанда бу иш бутун Американинг эътиборини ўзига тортди ва ўн йилликдаги энг можароли жараёнга айланди. Жиноий суд Симспонни оқлаганига қарамай, у Браун ва Голдманнинг қариндошларига товон пули тўлаш бўйича жараённи ютқазиб, банкрот бўлганди.
Мавзуга оид
15:30
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30
АҚШ Украинага 425 млн долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда
19:01 / 01.11.2024