Жаҳон | 00:52 / 21.07.2017
8255
2 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди

БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳига қарши санкцияларини кенгайтирди. Санкция рўйхатига яна 8 та шахс ва ташкилот киритилди. АҚШ томонидан таклиф этилган резолюция 20 июль куни бир овоздан қабул қилинган. 

33 саҳифали ҳужжатга мувофиқ, ИШИД ва "Ал-Қоида" билан боғлиқ деб ҳисобланган 250 дан ортиқ жисмоний шахслар, гуруҳлар ва ташкилотлар бўлган санкция рўйхатига яна 4 кишининг исм-шарифи қўшилади. Булар Россияда қидирувга берилган Малик Русланович Барханоев ва Мурад Ираклиевич Маргошвили (улар Ироқ ва Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмоқда) ҳамда яна икки нафар индонезиялик (улардан бири Баҳрун Наим 2016 йил 14 январда Жакартада содир этилган теракт ташкилотчиси ҳисобланади) номлари бор. 

Бундан ташқари, иккита молиявий муассаса – Ироқдаги Selselat al Thahab Money Exchange ва Суриядаги Hanifa Money Exchange Office муассасасидир. Шунингдек, Сурияда фаолият юритувчи "Жайш Холид ибн ал Валид" ҳамда "Жунд ал-Ақсо" гуруҳларидир. 

ХК томонидан қабул қилинган ҳужжат терроризмга қарши курашга бағишланган кўплаб резолюциялар меъёрларини ўзида мужассамлаштирган. 

Мавзуга оид