Жамият | 11:45 / 23.07.2017
9652
1 дақиқада ўқилади

Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди

Иллюстратив сурат. Фото: Kun.uz

Олмазор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Кун.uz»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

«Олмазор туманида 22 июль куни соат 13.28да, 1991 йили туғилган, муқаддам судланмаган, ишламайдиган, Юнусобод туманида яшовчи Н.А.фуқаро К.Ш. га Юнусобод тумани, Шивли кўчасида жойлашган ҳовлини сотишини ваъда қилиб, 10.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини аниқлади.  Олмазор туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 м. 1 қ. билан жиноят иши қўзғатилган», дейилган хабарда. 

Айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид