Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди
Тўлаганов Қудратилла Асадуллаевич Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у 2023 йилдан буён “Асакабанк” АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Қудратилла Тўлаганов Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
Қайд этилишича, у банк-молия соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, 2023 йил феврал ойидан бери “Асакабанк”ни бошқариб келаётган раҳбарлар қаторида саналади.
Аввалроқ Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов ички ишлар тизимига қайтганди. Президент фармойиши билан, у Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Мавзуга оид
13:28 / 11.04.2026
Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
18:23 / 12.02.2026