11:11 / 24.07.2017
28317

Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?

"Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди". Бу ҳикматли сўзлар бежиз тилга олинмаган. Чиндан ҳам, агарда тан-жонимиз соғ, куч-қувватга тўла бўлсак, ҳар қандай бахт, яхши кайфият ҳам ярашаверади. 

"Сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?". Бу саволга аксарият инсонларнинг нима деб жавоб беришини олдиндан билиш мумкин: қайсидир тана аъзосида оғриқ пайдо бўлганда. Айрим инсонлар ҳаттоки шифокорлар назоратидан ўтишга ҳам вақт топа олишмайди. Бироқ Сиз бу эътиборсизлик билан ўзингиз учун жуда катта муаммоларни келтириб чиқаршингиз мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Касалликни даволагандан кўра, ўз вақтида унинг олдини олган афзал. Даволанишда эса фақат ишончли муассасаларга мурожаат қилиш зарур. 

Даволанишда аҳамият бериш зарур бўлган ҳолатлар: 

* Сиз борадиган тиббиёт марказида ҳар бир бемор учун вақт ва эътибор ажратилиши зарур.
* Замонавий техник қурилмалар  - саломатлик томон босилган катта қадам.
* Кўплаб мижозларга эга бўлган тажрибали шифокорлар таркиби.

Яхши клиника танловида юқорида санаб ўтилган жиҳатларга эътибор бериш зарур. Тошкентда қад ростлаган VITAMED MEDICAL тиббиёт маркази мазкур талабларга тўлақонли жавоб беради. 

VITAMED MEDICAL - бу замонавий, кўп қиррали тиббиёт маркази бўлиб,  у ўз мижозларига кенг кўламли амбулатория хизматлари, стационар реабилитация ёрдамларини тақдим этади. Бу ерда сиз юқори малакага эга бўлган шифокорлар ҳамда халқаро стандартларга жавоб берувчи даволаш ускуналари, лаборатория хизматидан фойдаланишингиз мумкин. 

VITAMEDнинг бошқалардан ажралиб турувчи бешта асосий жиҳатини санаб ўтамиз: 

*Марказда "Бир эшикда барча хизматлар" тамойили остида иш юритилади. Яъни сиз энди қон топшириш, текширувлардан ўтиш учун шаҳарнинг бошқа бурчагига боришингизга ҳожат қолмайди. 
Барча зарурий таҳлилларни сиз тиббиёт марказидан чиқмай туриб, топширишингиз мумкин.
* VITAMED MEDICAL - аниқ ва самарали текширувлар ўтказишга мўлжалланган янги ускуналар билан жиҳозланган. 
* Ҳар бир мижозга ва беморга индивидуал муносабат кўрсатилиб,  юқори сифатли хизмат тақдим этилади. 
* Клиникада даволанувчи инсонлар учун барча қулай шарт-шароитлар яратиб берилади. 
* Шифокорларнинг барчаси ўз соҳасининг профессионал мутахассислари бўлиб, улар юқори малака ва тажрибага эга. 

Тиббий ускуналар жаҳоннинг энг етакчи Siemens (Германия), Sirona (Германия), Merivaara (Финландия), CarlZeiss Meditec GmbH. (Германия), Fujinon (Япония), Dräger Medical GmbH (Германия) компанияларидан келтирилган. 

Бепул консультациялар

VITAMED MEDICALнинг яна бир афзал жиҳати - Ҳиндистоннинг Medanta клиникаси билан ҳамкорликда ишлашидир. Тиббиёт марказида ҳар ойда 2 марта Ҳиндистонлик шифокорлар томонидан бепул консультациялар ташкил этилади.   

Марказда қуйидаги йўналишлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатилади: 

Тиббий радиология
Клиник-лаборатория диагностикаси
Эндоскопик диагностика
Функционал диагностика
Амбулатор-поликлиник текширув ва даволаш
Стационар даволаш
Жарроҳлик йули билан даволаш
Реабилитацион тиббий ёрдам
Тез тиббий ёрдам
Физиотерапия, Даволаш жисмоний машқлари
Кардиология 
Неврология 
Педиатрия 
Офтальмология
Стоматология
Гинекология
Урология
Пульмонология
Оториноларингология
Ортопедия
Колопроктология
Гастроэнтерология
Эндокринология
Ревматология
Дерматология
Реабилитология
Физиотерапия

Клиникада шунингдек, дорихона, фитнес-марказ ва пархез кафелар ҳам мавжуд. Бу эса беморлар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитни таъминлаб беради. 

Бундан ташқари, маълум бир йўналишлар бўйича турли учрашувлар, давра суҳбатлари, хорижлик етакчи шифокорлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Қизиқарли акция ва танловлар ўтказилади.

Ўз саломатлигингизга бефарқ эмасмисиз? Юқори сифатли хизматлардан фойдаланишни истайсизми? У ҳолда VITAMED MEDICAL тиббиёт маркази сиз учун хизмат кўрсатишга доимо тайёр!

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчаси, 109 а.
Телефон: 129 8181, 129 82 82 ,  129 00 03
Тез ёрдам: 1063
Сайт: www.vitamed.uz
Facebook: @vitamedmedanta
Instagram: @vitameduz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top