Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Миллий банки 1, 3, 5 номинациядаги қоғоз пулларни алмаштиради
Тожикистон Миллий (марказий) банки 1,3 ва 5 сомоний бўлган танга пулларни муомалага киритди. Бу ҳақда ТМБ раиси ўринбосари Жамолиддин Нуралиев журналистлар билан учрашувида маълум қилди, деб ёзмоқда Азия-Плюс агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, миллий валютанинг 1,3 ва 5 номинациядаги қоғоз пулларга жуда талаб катта, шу сабабли улар тезда яроқсиз ҳолга келмоқда.
Нуралиевнинг айтишича, шу боис биринчи ярим йилликда Тожикистонда 343 миллион сомоний муомаладан олинган.
Эндиликда, тез орада уларнинг ўрнини танга пуллар эгаллайди.
Нуралиев, шунингдек, Тожикистон ЯИМ ҳажмига ҳам ойдинлик киритган. Биринчи ярим йилликда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 24 миллиард 24 миллион сомонийни ташкил этган. Ҳақиқий ўсиш 6 фоизни ташкил этган.
Мамлакат иқтисодиёти саноат соҳасининг 21,3 фоиз ва аграр соҳанинг 6,4 фоизга ўсиши эвазига таъминланган.
Йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида инфляция даражаси 5,9 фоизни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг ўтган даврига нисбатан 2,8 фоизни ташкил этган.
Тожикистон ташқи савдо айланмаси январь-июнь ойларида 1,6 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 37,5 млн доллардан кўпроқдир.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024