Жаҳон | 00:13 / 25.07.2017
7758
1 дақиқада ўқилади

Америкаликлар Трампнинг импичменти бўйича фикр билдиришди

АҚШда президент Дональд Трампнинг импичментини қўллаб-қувватловчи фуқаролар сони унга қарши чиқаётганлар сони билан деярли бир хилда бўлди. Бундан USA Today нашри чоп этган сўровнома натижалари дарак берган.

17-19 июль кунлари 1330 респондент ўртасида ўтказилган тадқиқотга кўра, америкаликларнинг 42 фоизи Оқ уй раҳбарининг четлатилишини қўллаб-қувватламоқдалар. Бунга қарши чиқаётганлар сони ҳам шунча бўлган. 34 фоиз одам Трампнинг импичментидан хабар топгач афсусланишларини айтишган, 34 фоиз одам учун эса бу хушхабар бўлиши аниқланган. АҚШ фуқароларининг деярли ярми (46 фоиз) Трамп бирор сабабга кўра яқин 3,5 йилда лавозимини тарк этишига ишончлари комиллигини билдиришган. Бунга 27 фоиз америкаликлар қўшилишмаган.

Демократлар ўртасида Трампнинг истеъфосини 70 фоиз респондент қўллаб-қувватламоқда. Республикачилар ўртасида бундай бўлишини истовчилар 15 фоизни ташкил этган. 

Мавзуга оид