Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж аэропортлари хусусийлаштирилиши мумкин
Фото: AFP
Франция иқтисодиёт вазирлиги Парижнинг Руасси (Шарль де Голль) ва Орли халқаро аэропортини хусусийлаштириш сценарийлари устида ишламоқда, деб хабар бермоқда BFM TV.
Аниқлик киритилишича, Vinci қурилиш корпорацияси эҳтимолий харидор сифатида чиқмоқда. У айни дамда аэропортларни бошқарувчи ADP компаниясида 8 фоизлик акцияларга эга.
Телеканал маълумотига кўра, давлат пакетини ADP’га бутунлай ёки қисман сотиш сценарийлари ишлаб чиқилмоқда. Давлат акциялар тўплами (50,6 фоиз) бутунлай сотиб юбориладиган бўлса, Франция ҳукумати 7 млрд. евро атрофида маблағ олишни мўлжалламоқда. Бошқа сценарийга кўра, давлат ўз улушини 30 фоизга қадар камайтириши мумкин.
Хусусийлаштириш жараёни 2018 йилда амалга оширилиши лозим. Давлатнинг аэропортларда улуш сақлаб қолиши бўйича расмий режалари сентябрь ойидан аввал маълум қилинмайди.
Мавзуга оид
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026