Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon компаниясининг чораклик даромади 77 фоизга камайди
Американинг интернет орқали чакана савдо қилувчи Amazon компаниясининг 2017 йил иккинчи чорагидаги соф фойдаси 77 фоизга пасайиб, 197 млн долларни ташкил этган. Бу ҳар бир акция 0,4 долларга арзонлашганини англатади. Шу билан бир вақтда энг йирик чакана савдо компаниясининг пул тушуми 30,4 млрддан 38 млрд долларгача ошган.
Таҳлилчилар соф пул тушумини 22 фоизга ёки 37,2 млрд долларга ўсишини, яъни ҳар бир акциядан 1,42 доллар қийматида фойда кўришини тахмин қилишган эди. Компаниянинг амалий фойдаси 51 фоиз, яъни 628 млн долларга тушган. У даромад пасайишини харажатларнинг 33 фоизга ёки 5,16 млрд долларга ортгани билан изоҳлади. Технологиялар ва таркибий харажатлар 43 фоизга ўсиб, 5,55 млрд долларни ташкил этган. Маркетинг мақсадларида сарфланган маблағ 44 фоизга ўсиб, 2,23 млрд долларни ташкил этган.
Amazon компаниясининг АҚШдаги амалиётларидан 17,7 млрд доллардан 22,4 млрд долларга, халқаро бозордаги амалиётидан 9,8 млрддан 11,5 млрд долларгача ўсган. Унинг булутли хизматидан фойдаси 200 млн долларга ошиб, 916 млн долларга етган.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
19:44 / 22.06.2025